Линклар

logo-print

Украина Президенти Виктор Юшченко Қозоғистонга сафарини давом этирди.


Кеча Юшчекно Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Учрашув давомида Қозоғистон раҳбари мамлакатнинг нефтини экспорт қилишнинг янги йўлларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Назарбоев Одесса-Броди нефт қуқвурини Польша ҳудудидаги Болтиқ денгизининг Гданьск портигача узайтиришни таклиф этган.
Украина Қора денгиз бўйидаги Одесса шаҳрини Украина-Польша чегарасидаги Броди шаҳарчаси билан боғловчи қувурни 2001 йилда қурган эди. Бироқ бу қувур нефтни Россиядан ёки бошқа Каспий бўйи мамлакатрдан сотиб олиш борасидаги келишмовчиликлар боис иштаилмасдан келган.
Хабар қилинишича, Юшченко Қозоғистонга Днепропетровскдан Пивдени порт шаҳрчасигача борадиган 52 километрлик қувурни қуришда иштирок этишни таклиф этган.
XS
SM
MD
LG