Линклар

logo-print

Бугун Россияда яна бир суд ўз ишинини давом эттирди.


Ўтган йили Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳарчасидаги мактаблардан бирида гаровга олиш ва хунрезликда иштирок этганликда айбланётган Нурпаши Кулаев устидан маҳкаманинг учинчи эшитувлари бошланди.
Кулаев унга қўйилаётган қотиллик ва терроризм айбловларини рад этди.
Ўтган йилнинг сентябрида жанггарилар Беслан мактабида бир ярим мингга яқин одамни гаровга олган эди.
Хавфсизлик кучларининг уч кунлик қуршовидан сўнг, операция портлашлар ва отишмалар билан тугаган. Ўшанда воқеада 330дан зиёд одам, жумладан кўплаб болалар ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG