Линклар

Бугун Москвада россиялик нефт магнати Михаил Ходорковский тўққиз йил қамоқ жазосига ҳукм этилди.


Ходокрковский фирибгарлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбдор, деб топилди.
Ходорковскийнинг бизнес шериги Платон Лебедев ҳам тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилди.
Мазкур ишдаги учинчи судланувчи Андрей Крайновга беш ярим йил қамоқ жазоси берилди.
Ходорковский ва Лебедев судда олган охирги сўзда уларга берилган жазодан рози эмаслигини айтдилар.
Юкос компаниясининг матбуот котиби Александр Шадрин Оздлик радиосига берган интервьюсида суднинг ҳукмини бундай изоҳлади:
“Юкос ишчиларининг барчаси суднинг бугунги қароридан таажжубга тушди. Шубҳасиз, ҳаммамиз бугунги ҳукмни Россиянинг суд тизимида рўй берган адолатнинг бузулиши, деб қабул қиламиз. Бу ҳукм ҳукуматнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва суд тизимларидан сиёсий мақсадларда фойдаланишининг оддий мисоли, деб ҳисоблаймиз.”
Ходоковскийнинг адвокатлари бугунги ҳукм юзасидан аппелияция билан мурожаат қилишини билдирди.
Айни пайтда, АҚШ Президенти Жорж Буш бугун ўтказган матбуот анжуманида, Россия президенти Владимир Путин билан Ходорковский иши юзасидан суҳбатлашгани ва унга чиқарилган ҳукмадан хавотир билдирганини маълум қилди.
Ходорковскийнинг тарафдорлари мазкур суд, унинг мухолифат гуруҳларига ҳомийлик қилгани учун, Кремл томонидан уюштирилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG