Линклар

Бугун Франция Президенти Жак Ширак якшанба кунги референдумнинг муваффақиятсизликка учраганидан сўнг мамлакат бош вазири Жан-Пьер Рафарриннинг истеъфосини қабул қилди.


“Бугун, давлат раҳбари менинг ва ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилди. Менинг бу қарорим Европа конституцияси бўйича ўтказилган реферндум масалсига боғлиқ эмас”, - деди собиқ бош вазир.
Франция иқтисодиётидаги муаммолар туфайли Жан-Пьер Рафарриннинг халқ орасида обрўсига путур етган эди.
Ширак Франция ички ишлар вазири Доминик Де Вилпенни янги бош вазир этиб тайинлади.
Кузатувчиларнинг фикрича, 51 ёшли Де Вилпен умумевропа констиутцияси муваффақиятсизликка учраганидан кейин Ширак ваъда қилган ҳукуматдаги янги шижоатни таъминлаб бериши керак бўлади.
Эртага Де Вилпеннинг янги ҳукумат таркибини эълон қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG