Линклар

logo-print

Ироқдан хабар қилинишича, мамлакат ғарбидаги Анбар вилояти ҳокими ўлдирилган. Маълум бўлишича, Ража-Науаф Фархан ал-Маҳалавий уни ўғирлаб кетган жанггарилар ва АҚШ кучлари ўртасидаги жангларда ҳалок бўлган.


Анбар вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Лаис Кубанинг маълум қилишича, марҳум ҳокмининг жасади икки кун олдин Рава шаҳарчаисида топилган.
АҚШ ҳарбийлари ҳам ҳокимнинг ўлимини тасдиқлади.
Ҳокимлик вакилининг маълум қилишича, ал-Маҳалавий АҚШ кучлари ўтказган ҳарбий операция пайтида ҳалок бўлган. Ушбу операция пайтида, шунингдек, ироқлик бўлмаган етти жанггари ўлдирилган ёки яраланган.
Бошқа хабарга кўра, бугун Бақуба шаҳарчаси яқинидаги назорат пунктларининг бирида юк машинаси порталаган. Воқеада камида икки ироқлик аскар ўлдирилган.
Шунингдек, бугун ва кеча содир бўлган самолёт ҳалокатларида тўрт нафар италиялик, тўрт нафар америкалик ва ироқлик бир аскар ҳалок бўлган.
Ҳалокатлар юзасидан текширув ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG