Линклар

Бугун бир гуруҳ ўзбек мухолифати фаоллари Ўзбекистон ҳукуматининг мухолифат вакиллари ва инсон ҳуқуқлари фаолларини, уларнинг таъбири билан, репрессия қилишини тўхтатишда халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради.


БМТ, Европа Иттифоқи ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига йўлланган ҳатда, Андижондаги воқеалардан сўнг ўнлаб одамлар ноқонуний тарзда қамоққа олингани ва калтаклаб кетилгани айтилади.
Андижонда хавфсизлик кучлари ва норозилик намойиши иштирокчилари ўртасида 13 май куни содир бўлган тўқнашувларда ҳалок бўлганлар ҳақида турли маълумотлар берилмоқда.
Ўзбекистон расмийлари берган маълумотларда қурбонлар сони 173 киши, деб айтилмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, зўравонликларда ўлдирилганлар сони мингга яқин, деб таъкидланмоқда.
XS
SM
MD
LG