Линклар

Бағдод халқаро аэропортига кираверишдаги назорат пунктида содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида 15 одам жароҳат олди.


АҚШ ҳарбийларининг айтишича¸портлаш билан айни пайтда назорат пунктига қарши ўт ҳам очилган.
Ироққа оид яна бир хабарга кўра¸ кўпмиллатлик Босния армияси қўшинлари бугун олти ойлик миссия билан Ироққа жўнаб кетишди.
36 серб¸ хорват ва босния мусулмонлари Фаллужа яқинидаги базага жойлаштирилади.
Босния ҳукуматининг мазкур қарори мамлакатдаги мухолифат ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан кескин танқидга учрамоқда. Мамлакатдаги тинчликни хорижий қўшинлар таъминлаб турган пайтда¸ Ироққа қўшин юбориш¸мухолифат фикрича¸ номақбул қарор.
XS
SM
MD
LG