Линклар

Россия ва АҚШ молия вазирлари бугун ўзаро савдо алоқаларини муҳокама қилдилар.


Москва томони эълон қилган баëнотга кўра¸ кун тартибидаги бош масала - Россиянинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзолиги бўлган.
Шунингдек¸ Россиянинг АҚШ га ëнилғи экспортини кўпайтириш эҳтимоли ҳам вазирлар учрашувида тилга олинган
Айни пайтда¸ бугун Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирининг Владивосток учрашувида¸ Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатларни янада ривожлатириш ҳақида гап борди.
Россия ва Хитой расмийлари¸ шунингдек Марказий Осиëда беқарорлик бошланишига йўл қўймаслик борасида ҳам биргалашиб ишлашга аҳд қилишди.
Томонлар минтақадаги терроризмга қарши кураш¸ Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти доирасида кучайтирилишни таъкидладилар.
Мазкур ташкилотга аъзо олти давлат ташқи ишлар вазирлари жорий ҳафта Қозоғистонда учрашиб¸ айни масалани муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG