Линклар

logo-print

Бугун Қандаҳордаги мачитлардан бирида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 20 одам нобуд бўлди.


Афғонистон президенти Карзай ҳужум учун Афғонистон ва Ислом душманларини айблади. Бундай атама Карзай томонидан кўпинча толиблар ва Ал-қайда жангариларига нисбат берилади.
Карзай фикрича¸ бугунги ҳужум сентябр ойига белгиланган парламент сайловларига қарши саботаждир.
Афғонистон ички ишлар вазирлиги расмийси Лутфулла Машалнинг айтишича¸ ўлганлар орасида вазирликнинг Кобул хавфсизлик раиси ҳам бор.
Қандаҳор мачитидаги портлаш¸ Карзайнинг кучли тарафдорларидан саналган имом хотирасига фотиҳа ўқилаëтган пайтда содир бўлди. Имом якшанба куни толиблар жангариси деб тахмин этилаëтган шахс томонидан отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG