Линклар

Қирғизистон олий суди биноси апрел охиридан бери бир гуруҳ намойишчилар қўлида қолаëтган эди.


Бугун 300 га яқин оломон намойишчиларни бинодан чиқариб ташлашга уринди.
Бино ичкарисидаги намойишчилар оломон йўлини тўсиш учун қўлбола бомбалар ишлатдилар.Аммо шунга қарамай оломон бинони эгаллади ва у ердан намойишчиларга тегишли бўлган кўрпа-тўшак ва бошқа нарсаларни деразалардан улоқтириб ташлади.
Кўп ўтмай бинони қуршовга олган ички ишлар ва миллий хавфсизлик ходимлари¸деярли тўқнашувларсиз¸ олий суд биносини ўз назоратига олди.
Бинога кириб олган намойишчилар¸ Олий суд раиси Қурманбек Осмонов ва бошқа ҳакамларнинг ишдан бўшатилишини талаб қилишаëтган эди.
XS
SM
MD
LG