Линклар

logo-print

Ўзбекистонда демократия тарафдорларига қарши кампания олиб борилмоқда


А.Арал Куни-кеча Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро лига томонидан тарқатилган баëнотда 13 майда Андижонда рўй берган воқеалардан кейин Ўзбекистон ҳукумати республика бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари¸ мухолиф партиялар аъзолари ва ўзгача фикрдагиларга қарши компания бошлаганидан жиддий хавотир билдирилади. Лиганинг маълум қилишича¸ 21 майда ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг қамоққа олиниши билан бошқа инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва демократик кучларни қўлга олиш¸ қамаш ва уларга ҳужум қилиш ҳоллари кучайтириб юборилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро лиганинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва бошқа бир неча давлат идоралари ва ташкилотларга йўллаган мурожаатида республикада инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари¸ мухолифат аъзолари ва ўзгача фикрдагиларга қарши кескин босим бошлангани таъкидланади. Унда қайд этилишича¸ бу билан Ўзбекистон ҳукумати Андижонда рўй берган фожиа ҳақида жаҳон жамоатчилигининг атрофлича хабардор бўлмаслигига интилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро лига баëнотида Андижон воқеаларидан кейин инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолиф сиëсий партиялар аъзолари қамоққа олинганидан қаттиқ ташвиш билдирилади.

Унида ëзилишича¸ 18 майда Намангандаги “Апелляция” инсон ҳуқуқлари нодавлат ташкилоти раиси Собитхон Устабоев Андижондаги воқеалар муносабати билан Президент Каримов истеъфосини талаб қилиб¸ шаҳар марказида очлик эълон қилганида милиция томонидан қўлга олиниб¸ 15 кунга озодликдан маҳрум этилди.

26 май куни Жиззахдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиëр Ҳамроев уйига бир гуруҳ оломон бостириб кириб¸ оила аъзоси кўзи ўнггида уни калтаклади. Ҳамроевга кўра¸ унинг уйига бостириб кирган тахминан 70 кишининг кўпчилиги маҳаллий газеталар муҳаррирлари ва шаҳар маъмурияти расмийлари бўлган.

28 майда эса “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг иккки фаоли – Дилмурод Муҳиддинов ва Мусожон Бобожоновлар қўлга олиниб¸ компютер ва бошқа ҳужжатлари мусодара қилинган. Айни шу куни инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти аъзоси Муҳаммадқодир Отахонов ҳам қўлга олингани ва Эзгулик ҳамда Бирлик аъзоларидан олти кишининг паспорти мусодара этилгани таъкидланади.

Орадан бир кун ўтиб¸ Бирлик партиясининг юзга яқин аъзоси Тошкентда Адлия вазирлиги олдида намойиш ўтказишга ҳаракат қилаëтганида қўлга олинади. Ҳозир “Бирлик”нинг Ўзбекистон бўйича 150 аъзоси қамоққа олингани айтилади¸ Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро лига баëнотида.

Ҳужжатда шунингдек¸ 30 майда Тошкентда милиция инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси 68 ëшли Сотволди Абдуллаевни калтаклагани¸ ҳозир у касалхонада эканлиги қайд этилади. Худди шу куни милиция эрталаб соат бешдан бошлаб Тошкентдаги бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат аъзоларини уйларини тарк этмаслик учун назорат қила бошлаган.

Лиганинг ҳамон қамоқда ушланиб турилган Андижондаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси Зайнобиддинов яқинларига асосланиб билдиришича¸ Зайнобиддинов Ўзбекистон жиноят кодиксининг 139 модда¸ 3 қисм ва “Г” банди бўйича туҳмат қилганлик айби билан жавобгарликка тортилган.

Лига баëнотида айтилишича¸ Зайнобиддинов Андижон воқеалари ҳақида “Андижоннома” газетасига Андижондаги фожиали воқеалар ҳақида берган суҳбати учун жавобгарликка тортилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро лига баëнотида¸ “Биз Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб¸ қамоққа олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари¸ мухолиф партиялар аъзолари ва ўзгача фикрловчиларни ҳибсдан озод этиш¸ таъқиб қилинмаслик ва эркин ишлашга халақит бермасликни сўрадик”¸ - деб таъкидланади.

Унда шунингдек¸ Ўзбекистон ҳукумати Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ равишда ўз фуқаролари эркинликларини тўла таъминлашга чақирилади.

“Биз Андижон воқеалари юзасидан аниқ¸ мустақил ва шаффоф текширув ўтказишни ташкил этишга чақирамиз. Текширувда ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг эркин иштирок этиши ҳамда халқаро ташкилотлар¸ жумладан БМТ ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари қатнашиши кафолатланиши керак”¸ - дейилади Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро лига баëнотида.
XS
SM
MD
LG