Линклар

Афғонистон полицияси Қандаҳор шаҳри атрофидаги йўлларни тўсиб¸ кеча камида 20 одамнинг ўлимига сабаб бўлган худкуш ҳужумчига алоқадор шахсларни қидиришга киришди.


Белига портловчи камар боғлаб олган худкуш кимса марҳум мўътадил руҳоний Мулла Абдулфайзнинг жаноза маросими жараëнида ўзини портлатган. Оқибатда камида 20 киши¸ жумладан¸ Кобул полицияси бошлиғи ва унинг 6 нафар қўриқчиси ҳолок бўлган¸ 40 дан зиëд одам жароҳатланган.
Айтилишича¸ Мулла Файз яқинда “Толибон” етакчилигидаги исëнчиларга қарши нутқ сўзлаган.
Қандаҳор ҳокими Гул Оға Шерзайнинг айтишича¸ худкуш ҳужумчининг Ал-Қайда террор тармоғи билан алоқаси борлиги гумон қилинмоқда.
“Худкуш ҳужумчи бир араб бўлган. У белига портловчи камар боғлаб масжиднинг ичида ўзини портлатган”¸ - дейди Қандаҳор ҳокими.
XS
SM
MD
LG