Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати ўтган ой Андижонда рўй берган қонли ҳодиса юзасидан халқаро текширув ўтказишга рухсат бермаслигини бугун яна бир бор маълум қилди.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баëнотда айтилишича¸ НАТОнинг парламент ассамблеясининг бундай текширув ўтказишни талаб қилиши асоссиздир. Вазирликка кўра¸ керакли барча маълумотлар аллақачон НАТО Бош котиби Яп де Ҳооп Схефферга юборилган.
Вазирлик баëнотида айтилишича¸ ҳукумат томонидан ўтказилган текширувнинг дастлабки натижаларига кўра¸ 13 майда Андижонда рўй берган воқеалар режалаштирилган террористик тажовуздир.
Мазкур баëнотда шунингдек¸ Ўзбекистон ҳукуматини ағдариш мақсадида радикал¸ экстремистик диний кучлар томонидан амалга оширилган бу зўравонлик ташқаридан бошқарилгани қайд этилади.
Сешанба куни НАТО Бош котиби ва НАТО ассамблеяси Андижонда ҳукумат куч қўллаганини қоралаб¸ БМТнинг Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлади.
XS
SM
MD
LG