Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:30

“Бирлик” фаолларига жиддий айблар қўйилди


Турғунбек “Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Марҳамат тумани бўлими раҳбари Мусажон Бобожонов, партия фаоллари Дилмурод Муҳиддинов ва Муҳаммадқодир Отахонов беш кундан буён ҳибсда сақланмоқда.

Улар 28 май куни туман ички ишлар бўлими томонидан ҳибсга олинган эди.

М.Бобожоновнинг акаси Абдураҳим Бобожоновнинг сўзларига қараганда, 28 май куни укасининг уйи тинтув қилинганида бу ердан “Бирлик” партияси низоми, Президентга ёзилган очиқ хат ва Интернетда эълон қилинган бир мақола топилган. Айнан шу қоғозлар партия фаолларининг ҳибсга олинишига асос бўлган.

А.Бобожоновнинг сўзларига қараганда, айни пайтда уларга Жиноят кодексининг 159 ва 244-моддалари бўйича айблар қўйилган.

“Уларга ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан адвокат тайинланган. Бу адвокатнинг ўзи тугул исм-шарифини ҳам билмаймиз”, - деди А.Бобожонов.

Унинг айтишича, 29-30 май кунлари тумандаги “Машъал” ширкат хўжалигида юздан ортиқ киши партия фаолларини озод этиш талаби билан норозилик акцияси ўтказган. Туман ҳокими намойишчиларга бу талабни бажаришга ваъда берган, бироқ ҳамон ваъдасининг устидан чиққани йўқ.
XS
SM
MD
LG