Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:51

Бирликчилар ҳибсга олинди


“Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Акбаржон Орипов, “Эзгулик” жамиятининг шу вилоятдаги бўлими раиси Рустам Исоқов ва шаҳрихонлик бирликчи Нурмуҳаммад Азизов ҳибсга олинди.

Маълум бўлишича, уларнинг уйларида бостириб кирган ҳуқуқ-тартибот ходимлари тинтув ўтказган ва бир қанча буюмларни олиб кетган.

“Бирлик” партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймоновнинг сўзларига қараганда, тинтув пайтида бирликчиларнинг уйидан партиянинг Андижон воқеаларига доир эълон қилган баёнотлари ҳам топилган. Уларнинг ҳибсга олинишига шу баёнотлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бу қандайдир варақа эмас, балки марказий кенгаш томонидан чиқарилган расмий баёнотлардир. Биринчи баёнотда қурол олган гуруҳлар ҳаракати, иккинчи баёнотда тинч аҳолининг ўққа тутилиши қораланган, - деди Ҳ.Сулаймонов.

Мустақил кузатувчи Ризохўжа Обидовнинг фикрича, ҳукумат Андижон воқеаларини террорчи ва экстремистлар зиммасига юклаб, мухолифат вакилларини ҳам ҳибсга олишга тушиб кетиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки бу вазият Андижондаги каби воқеалар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам тарқалишига сабаб бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.
XS
SM
MD
LG