Линклар

АҚШнинг Санта-Мария шаҳрида поп мусиқачи Майкл Жексон устидан ўтаëтган суд жараëни ҳал қилувчи паллага кирди.


12 нафар суд маслаҳатчиси айблов ва ҳимоя томон вакилларини тинглаб бўлиб, маслаҳатлашувни бошлади.
Жексон ëш ўғил болага нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда.
Агар бу даъво исботини топса, Майкл Жексон камида 18 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Майкл Жексоннинг адвокати таниқли артист суд маслаҳатчиларининг барча айбловлар юзасидан оқлов ҳукми чиқаришига умид қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG