Линклар

Туркия расмийлари мамлкат жануби-шарқида курд жанггарилари билан ҳукумат кучлари ўртасида юз берган отишмада тўрт аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.


“Анатолия” ахборот агентлигининг Туркия расмийларига асосланиб билдиришича¸ тўқнашув Тунжали шаҳри яқинида рўй берган.
1999 йилда Курдистон ишчилар партияси раҳбари Абдулла Ўжалан қўлга олинганидан кейин мазкур гуруҳ ўт очишни тўхтатишни эълон қилган эди. Аммо ўтган йил Ўжалан тарафдорлари ўт очишни тўхтатишни бекор қилди. Уларга кўра¸ Туркия ҳукумати уларнинг отишмаларни бир томонлама тўхтатишига яхши муносабат билдирмаган.
Туркия ҳукумат кучлари билан курд жанггарилари ўртасида 1984 йилдан буëн рўй берган тўқнашувларда 37 мингдан зиëд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG