Линклар

Афғонистон полициясининг бугун маълум қилишича¸ 2001 йилда чет эллик тўрт журналистни ўлдирганликда айбланган гуруҳ бошлиғи қўлга олинган.


Полиция ходими Фрайдунга кўра¸ гумон қилинган Зар Жон кеча тунда Кобул шарқидаги Сурубий туманида қўлга олиш жараëнида яраланган.
2001 йилнинг ноябрида тўрт чет эллик журналист¸ жумладан¸ Афғонистонда туғилган сураткаш Азизулла Ҳайдарий Покистондан Кобулга келаëтганида Танги-Абришим минтақасида қуролли шахслар томонидан ўлдирилган эди.
Афғонистон ҳукумати воқеадан кейин Зар Жон шерикларидан бир неча кишини қўлга олган ва улардан бири Резо Хон исмли шахсни ўтган ноябрда ўлим жазосига ҳукм қилган эди.
XS
SM
MD
LG