Линклар

Осиë-Тинч океани давлатлари мудофаа вазирлининг жума куни Сингапурда иш бошлаган уч кунлик анжумани бугун ниҳоясига етди.


Анжуманда терроризм¸ денгиз хавфсизлиги¸ мудофаа саноати ва оммавий қирғин қуроллари масалалари муҳокама қилинди.
Анжуман иштирокчилари Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар яратишга интилишларининг тинч йўл орқали олдини олиш кераклигини таъкидладилар.
Анжуманда маъруза қилагн Япония Мудофаа вазири Юшинори Оҳно Шимолий Кореяни олти томонлама музокараларда қатнашишга чақирди.
“Шимолий Корея тушуниши керак. Агарда олти томонлама музокаралардан бош тортса¸ бу масала БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасида кўриб чиқилиши мумкин”¸ - деди Япония Мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG