Линклар

logo-print

Покистон Президенти Парвез Мушаррафнинг билдиришича¸ яқинда Покистонда қўлга олинган Ал-Қайда етакчиларидан Абу Фараж ал-Либбий АҚШга топширилган.


Президент Мушарраф Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Иттиҳод” газетасига берган суҳбатида “биз бундай шахснинг мамлакатимизда бўлишини истамаймиз”¸ деб таъкидлади. Бироқ ал-Либбийнинг қачон экстрадиция қилингани ҳақида маълумот бермади.
АҚШнинг терроризмга қарши кураш идораси ходимлари май ойи бошларида Покистоннинг Карачи шаҳрида қўлга олинган ливиялик ал-Либбий ал-Қайданинг учинчи раҳбари бўлган.
XS
SM
MD
LG