Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:31

Яна бир ҳуқуқ ҳимоячисининг қаердалиги номаълум


4 май куни уйидан чиқиб кетган самарқандлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг қаердалиги ҳали ҳам аниқ эмас. Яқинлари у Миллий хавфсизилк хизмати ходимлари томонидан олиб кетилганини тахмин қилмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Самарқанд вилояти бўлими раиси Маматқул Мухторовнинг сўзларига қараганда, Н.Холжигитовга туҳмат уюштирилиб, аввал Иштихонга, сўнг эса Самарқанддга олиб кетилиб, қамаб қўйилган. Илгари ҳам худди шундай туҳматлар билан ҳуқуқ ҳимоячиси бир неча марта ҳибсга олинган эди.

Н.Холжигитов Самарқанд вилоятида анча таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири.

М.Мухторовнинг айтишича, 6 июнь куни Н.Холжигитовнинг 50 дан ортиқ тарафдори уни топиб беришни талаб қилиб, Иштихон тумани ҳокимлигига келган. Ҳокимликдагилар ҳуқуқ ҳимоячиси Самарқандда эканини билдиргач, тарафдорлари ўша ёққа йўл олган.

Кейинроқ маълум бўлишича, Н.Холжигитовнинг тарафдорлари Самарқандгача етиб бора олмаган.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси вакиллари Н.Холжигитов ҳақида бирор маълумот беришни истамади.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати вакили Олим Тўрақулов эса Н.Холжигитов мазкур тузилма ходимлари томонидан ҳибсга олинмаганини билдирди.

28 май куни самарқандлик яна бир таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Холиқназар Ғаниев ҳам бедарак кетганди.

Олинган янги хабарлардан маълум бўлишича, у ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тартиббузарликда айбланиб, ҳибсга олинган ва ҳозирча 15 кунлик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубовнинг таъкидлашича, Х.Ғаниев ҳозирча қисқа муддатга қамалгани расмийлар кейинчалик унга жиддийроқ айб қўйиши мумкинлигидан далолат беради.
XS
SM
MD
LG