Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:15

Ҳибсдагиларнинг яшаш жойлари ҳали ҳам назорат қилинмоқда


Яқинда ҳибсга олинган андижонлик мухолифатчи ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яшайдиган маҳаллалар ҳали ҳам ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қаттиқ назорат қилинмоқда.

“Бирлик халқ ҳаракати” партияси Андижон вилояти бўлими раиси Акбаржон Орипов, партия фаоллари Рустам Исоқов ва Нурмуҳаммад Азизов 2 июнь куни Марҳамат тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Н.Азизовнинг фарзанди Жамшидбекнинг сўзларига қараганда, отаси ҳибсга олинишдан олдин ҳам улар яшайдиган хонадон кучли назоратда бўлган. Бу назорат ҳали ҳам давом этмоқда. Мухолифатчиларнинг оила аъзоларигина эмас, уларникига келиб-кетадиганлар ҳам қаттиқ назорат қилиняпти.

Маълум бўлишича, ҳибсдаги бирликчилардан хабар олиш учун туман ИИБга борганлар ҳам сўроққа тутилмоқда.

“ИИБнинг жиноят қидирув бўлими ходими Тўланбой Қаюмов мени тергов қилди. У мендан “Бирлик”ка қанчалик алоқадорлигим, партиянинг Андижон воқеалари муносабати билан чиқарган баёнотларидан нечоғлик хабардорлигимни сўраб-суриштирди”, - деди ҳибсга олинганлардан бирининг яқини.
XS
SM
MD
LG