Линклар

logo-print

Боливия президенти Карлос Меса сўнгги бир неча ҳафта ичида мамлакат бўйлаб давом этган норозиликлардан сўнг бугун истеъфога чиқажагини эълон қилди.


- Истеъфо беришдан мақсадим битта ва уни жамоатчилик тушуниши керак. Президентлик ваколатларимни бошқа бировга ўтказиб беришдан ўзга чорам йўқ. Мен бу ишни самимий қилаяпман. Кириб қолганимиз боши берк кўчадан чиқиб кетишимизга умид қиламан. Довда мамлакатимиз ва унинг келажаги турибди, - деди истеъфога чиқаётган Боливия президенти Карлос Меса.
Душанба куни пойтахт Ла-Пасда минглаб намойишчилар президент саройига ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади ҳамда ўт ўчирувчи машиналардан сув сочди.
Норозилик акциялари иштирокчилари ҳукумат олдига бир қатор ижтимоий-иқтисодий талабларни қўймоқда. Улардан бири газ соҳасини национализация қилиш талабидир.
Боливия газ заҳиралари кўплиги бўйича Жанубий Америкадаги иккинчи мамлакатдир. Бироқ шунга қарамай, у қитъадаги энг камбағал мамлакат бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG