Линклар

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жек Стро Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан сўзлашувлар ўтказмоқда.


Стро, Яқин Шарққа сафари олдидан, британиялик дипломатлар яқинда Фаластиннинг "Хамас" гуруҳи билан алоқадор вакиллари билан учрашганлигини маълум қилди.
Вазирнинг билдиришича, қуролларини ташламагунларича, "Хамас" билан бевосита муносабат қилинмайди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг бу баёнотига жавобан "Хамас" вакили Мушир ал-Масрий бундай деди:
- Биз Жек Стронинг қуролни ташласаккина улар биз билан мулоқот бошлашлари мумкинлиги тўғрисидаги баёнотини рад этамиз. Биз қуролни ҳеч қачон ташламаймиз ва ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Бизнинг қаршилигимиз адолатдандир. У қонунийдир.
XS
SM
MD
LG