Линклар

Бугун Ироқда амалга оширилган бир неча портлаш ва ҳужумдан 18 киши нобуд бўлди, 39 киши яраланди.


Бағдоддан шимолроқдаги Хавижжа шаҳрида мина ўрнатилган икки машина ҳамда йўл четига ўрнатилган бомба портлаб кетди. Нобуд бўлганлар ҳамда яраланганлар орасида Ироқ ҳарбийлари ва полициячилари бор.
Бағдод кўчаларидан бирида йўлдан полиция патрули ўтиб кетганидан сўнг портлаш юз берди. Маҳаллий аҳолидан бир неча киши яраланди.
Басра шаҳрида суннийлар имомининг жасади топилди. Имомнинг танасида ўқ излари бор.
Фаллужа шаҳрида якшанба ва душанба кунлари амалга оширилган ҳужумлар пайтида АҚШ ҳарбийларидан икки нафари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG