Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи, жорий ҳукуматга хайрихоҳ "Асар" партияси етакчиси Дариға Назарбоева Қозоғистонда ҳам Грузия, Украина ва Қирғизистондагидай инқилоб амалга ошиши мумкин, деди.


Дариға Назарбоеванинг фикрича, биронта ҳам мамлакат "демократия экспорти" хавфидан ҳоли эмас, рангли инқилоблар воситасида жамиятни демократиялаштиришнинг асл демократияга ёки фуқароларнинг хоҳиш-иродаларига алоқаси йўқдир. Назарбоева президентга хайрихоҳ кучларни бирлашишга ҳамда ҳорижий таъсирга қарши туришга чақирди.
XS
SM
MD
LG