Линклар

Қизил хоч ва Қизил ярим ой халқаро қўмитасининг маълум қилишига қараганда, Ўзбекистон раҳбарияти ҳалигача Андижон шаҳрида бўлиб ўтган норозилик акциясини бостириш пайтида ҳибсга олинганлар ва яраланганлар билан мазкур ташкилот вакилларининг учрашишига рухсат бермаяпти.


- Муаммолар, энг аавало, Андижондаги маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатишга уринишларимизда пайдо бўлмоқда. Бундан ташқари, масалан, шаҳар касалхонасига киришга рухсат сўрасак, ижозат бермаяптилар. Биз касалхона раҳбарияти билан гаплашишимиз мумкин, бироқ ярадорларни кўришимиз, улар билан суҳбатлашишимиз мумкин эмас, - деди Қизил хоч ва Қизил ярим ой халқаро қўмитаси вакили доктор Луссер.
Унинг таъкидлашича, ҳамкасбларида Андижон воқеалари юзасидан текширув ўтказиш иддаоси йўқ, уларнинг мақсади ёрдамга муҳтожларга кўмак кўрсатиш, холос.
XS
SM
MD
LG