Линклар

Халқаро Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон раҳбарияти куч ишлатиши оқибатида 13 май куни Андижонда тинч аҳоли орасидан қурбонлар кўлами тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.


Ташкилотнинг "Андижондаги қирғин", деб сарлавҳаланган мазкур ҳисоботи бугун эълон қилинди. Ҳужжат 13 май куни ҳукумат кучлари отган ўқлардан нобуд бўлганларнинг яқинлари ҳамда фожиа гувоҳлари – ҳаммаси бўлиб 50дан зиёд киши билан ўтказилган суҳбатлар асосида тайёрланган.
Ташкилот вакиллари ўтказган суҳбатларда иштирок этганларнинг таъкидлашларига қараганда, ҳукумат қўшинлари экстремистларни эмас, тинч аҳолини шафқатсиз ўққа тутган.
- Биз рўй берган воқеа манзарасини бутун тафсилотлари билан чизишга ҳаракат қилиб кўрдик ва менимча, бу ишни уддалай олдик. Биз ҳукумат ўта оғир жиноят қилганлигини кўрсатиб қўйдик, бироқ ўз жавобини кутаётган қатор масалалар ҳам олдинда турибди. Бунинг учун ошкоралик ҳамда ҳукуматнинг оддий фуқароларга қарши куч ишлатиши масаласида асл ҳақиқатни топиш истаги бўлиши лозим, - деди Human Rights Watchнинг Ўзбекистон бўйича эксперти Allison Gill.
XS
SM
MD
LG