Линклар

logo-print

Жаҳон Банки Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолиятини хавфсизлик масаласи билан боғлиқ равишда вақтинча тўхтажагини маълум қилди.


Ассошиэйтед Пресснинг Банк ваколатхонасидан олинган маълумотга таяниб хабар беришига қараганда, бундай қарор қабул қилинишига АҚШ Давлат департаментининг Тошкентда террористик ҳуружлар амалга оширилиши эҳтимоли борлигидан огоҳлантируви туртки берган.
Жаҳон Банки делегациясининг шу ҳафтага режалаштирилган Тошкент сафари ҳам кейинга қолдирилган.
Бу масалада Жаҳон Банкининг Вашингтондаги бош қароргоҳидан бирон изоҳ олинганича йўқ.
XS
SM
MD
LG