Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:25

Қон институтининг барча захиралари Андижонга берилди


Озодбек Ўзбекистонда “Қон инсонлар хизматида” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма ташкил этилишидан мақсад мамлакатда қон қуйиш ва донорлик хизматини ривожлантиришдир.

Жамғарма ижрочи директори Шуҳрат Очиловнинг айтишича, мамлакатда донорлик хизмати талаб даражасида эмас ва соҳани ривожлантириш учун қилинадиган ишлар жуда кўп. Жамғарма шу эҳтиёждан келиб чиқиб ташкил этилган.

“Ўзбекистонда ҳар минг аҳолига 7,2 нафар донор тўғри келади. Қолаверса, шифохоналаримиздаги қон қуйиш ва ташхис қўйиш ускуналари ҳам жуда эскириб кетган”, - деди Ш.Очилов.

Унинг таъкидлашича, ҳозир захирадаги қон ва қон препаратлари миқдори жуда кам. Уларга эҳтиёж эса ниҳоятда ортиб бормоқда.

“Андижонда ҳам қон жуда керак бўлиб қолди, - деди Ш.Очилов. – Қон институмиз захирасидаги бор қон ва қон препаратлари Андижонга берилди”.

Ш.Очилов жамғарма қон қуйиш ва донорлик хизматини такомиллаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар, маҳалла, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, мутахассислар малакасини ошириш билан шуғулланишини маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир ривожланган мамлакатларда ҳар минг кишига ўртача 40-60 нафар беғараз донор тўғри келади. Донорларнинг салмоқли қисми ёшлардир. Ўзбекистонда эса донорларнинг фақат 7,6 фоизини 25 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG