Линклар

Устабоев озодликка чиқди


Шайбон Норозилик акцияси ўтказгани учун бундан ўн беш кун муқаддам маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган наманганлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Собитхон Устабоев озодликка чиқарилди.

С.Устабоев қамоқда ўтган 15 куннинг 12 кунида очликни давом эттирган. Озодликка чиқишидан 4 кун аввал ўз хоҳиши билан бу акцияни тўхтатган.

С.Устабоевнинг айтишича, ҳибсда унга қўпол муомала қилинмаган. Ҳурмат билан муносабатда бўлинган.

С.Устабоев Андижон воқеаларидан кейин президент истеъфосини сўраб, очлик эълон қилган ва бундай акция ўтказиш сабаблари битилган варақани халққа тарқатгандан сўнг жавобгарликка тортилган эди.

Андижонда, шунингдек, мамлакатнинг бошқа вилоятларида эса ҳибсга олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат вакилларининг тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Уларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳуқуқ-тартибот органлари ҳеч қандай маълумот бермаётир. Боз устига, маълум бўлишича, аксарият ҳибсга олинганларга адвокат билан учрашувга рухсат этилмаяпти.
XS
SM
MD
LG