Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:52

Қудратли вазирликни кучсизлантириш бошландими?


Саида Норасмий манбалар тарқатган маълумотларга кўра, ўтган ҳафтанинг охирги кунидан бошлаб кутилмаганда Ўзбекистонда куч ишлатиш салоҳиятига эга тизимларни ислоҳ қилишга киришилган.

Хусусан, Ички ишлар вазирлигига бўйсунадиган махсус ҳарбий бўлинмаларнинг бир қисми Мудофаа вазирлигига, бир қисми эса Миллий хавфсизлик хизмати ихтиёрига ўтказилган.

ИИВ матбуот хизмати раҳбари Азиз Эрназаров “Озодлик” мухбирига бу маълумот ҳақиқатдан йироқлигини таъкидлади.

“Бу ишлар ҳукумат қарори билан амалга оширилади. Биз ҳали бундай қарорни кўрганимиз ёки у ҳақда эшитганимиз йўқ”, - деди А.Эрназаров.

Шунингдек, МХХ матбуот хизмати раҳбари Олим Тўрақулов ҳам бу маълумотни тасдиқламади.

Унинг билдиришича, ИИВнинг жанговар қисмлари шу вазирлик таркибида фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Андижон воқеаларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ички ишлар вазирлиги таркибини қайта кўриб чиқиш ҳақида гапирганди.

Таҳлилчилар вазирлик таркибидаги ўзгаришлар мана шу баёнотнинг амалдаги кўриниши бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг фикрича, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Шундай экан, ички ишлар қўшинларининг Андижон воқеаларидаги ноқонуний ҳаракатларини беркитиш мақсадида ҳукумат юқорида айтилган ўзгаришларни амалга ошираётган бўлиши мумкин.

Т.Йўлдошев ҳозирги вазиятда Мудофаа вазирлиги ҳам, МХХ ҳам ИИВга қарашли бўлинмаларни ўз ихтиёрига олишдан манфаатдор эмаслигини таъкидлади.

“Чунки бу қўшинлар улар тасарруфига ўтса, Андижон воқеалари билан боғлиқ жиноятлар ҳам шу тузилмалар зиммасига юкланади”, - деди сиёсатшунос.
XS
SM
MD
LG