Линклар

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво Марказий газеталар Андижон воқеаларига муносабатлар эълон қилишни давом эттирмоқда.

“Халқ сўзи” газетасининг 31 май сонида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тайёрлаган “Андижон воқеаларига муносабат” сарлавҳали мақолада чет эл расмий идоралари вакиллари ва журналистларнинг Андижондаги воқеаларига билдирган муносабатлари эълон қилинди. Унда, жумладан, бундай дейилади: “Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ва Кавказ бўлими директори Мичин “оммавий ахборот воситалари хаёлига келганини айтиб, ўз билганича турли уйдирмалар тўқимоқда” деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон раҳбари ўтказган матбуот анжумани муҳим ва ўз вақтида бўлганини, рўй берган фожеали воқеалар ва вазиятни ҳал этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар юзасидан анжуманда аниқ тушунтиришлар берилганини қайд этди”.

Эслатиб ўтиш жоиз, мазкур муносабат эълон қилинган кейин Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили бундай баёнот берганини рад этди.


“Фидокор” газетасининг 2 июнь кунги сонида Жума Назарнинг “Андижон воқеалари: Миш-миш ва моҳият” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда бундай ёзилади: “Ўзбекистон мустақил, суверен давлат. Ўз йўлини 14 йил муқаддам аниқ-тиниқ белгилаб олган. Бировнинг етовига муҳтож эмас. Шуларни ўйлар экансан, яшашни ўргатманг, чунки биз тарихан ўрганиб эмас, ўргатиб келган халқмиз, дегинг келади”.


“Моҳият” газетасининг 3 июнь сонида журналист Кумуш Мирзакаримованинг “Тан олиш машаққати” сарлавҳали мақоласи босилди. Муаллиф Фарғона вилояти прокурорининг собиқ ўринбосари Маъруф Усмоновнинг кирдикорларини фош этган. Мақоладан иқтибос келтирамиз: “Маъруфжон, менимча сиз учун бировни қилмаган жиноятда айблаш, ноҳақ жазога тортиш одатга айланганки, бунинг ҳаммаси қилмишларингизга жазо олмаганингиз, мансабдан-мансабга осонликча ҳатлаб ўтаверганингиз оқибати бўлса ажабмас”.
XS
SM
MD
LG