Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:34

Чайқов бозорга “жон кирди”


Зикрилло Ишонч Андижон воқеаларидан сал вақт ўтар-ўтмас Ўзбекистондаги валюта айрбошлаш шахобчаларида нақд сўм танқислиги кузатила бошлади. Бу эса чайқов бозорининг янада жонланишига олиб келди.

Фуқаролардан бири “Озодлик” мухбири билан суҳбатда икки кундан буён хорижий валютани сўмга алмаштира олмаётганидан шикоят қилди.

Унинг айтишича, шу мақсадда банкларга боравериб чарчаган. Барча шахобчалардан сўм йўқ, деган жавоб олган.

Кузатувчи Аъзам Турғунов мамлакатда сўм танқислиги анча вақтдан буён мавжудлиги, бу ҳолат тузумнинг лаёқатсизлиги сабабли ишлаб чиқаришнинг ривожланмаётгани натижаси эканини таъкидлади.

Иқтисодчи Иброҳим Ҳакимовнинг фикрича, нақд пулнинг банкдан ташқари айланиши ва ҳаракатсиз қолиши унинг танқислигини келтириб чиқаради.

Баъзи манбаларнинг эътироф этишича, Андижон воқеаларидан кейин ҳукуматнинг норозиликни жиловлаб туриш мақсадида аҳолининг йиллаб йиғилиб қолган иш ҳақларини тўлашга киришгани сўм танқислигига сабаб бўлмоқда.

Марказий банк бошқармаси директори Нодир Назаров “Озодлик” мухбирига сўм танқислигига барҳам берилганини билдирди.

“Барча валюта айрбошлаш шахобчалари сўм билан етарли миқдорда таъминланган”, - деди у.
XS
SM
MD
LG