Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:31

Суд Тўлқин Қораев ишини қайта кўришдан қочмоқда


Фирдавс Қарши шаҳри жиноят ишлари суди ҳукми билан 10 кунлик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм этилган мустақил журналист Тўлқин Қораевнинг адвокати ишни қайта кўриб чиқилишига эриша олмаётир.

Адвокат Бахтиёр Шоҳназаровнинг сўзларига қараганда, ишни қайта кўриб чиқиш учун 6 июнь куни судга шикоят аризаси берилган. Аммо суд аризага муносабат билдиришни асоссиз равишда ортга суриб келяпти.

“Суддагилар бизни ўйнатаётганга ўхшайди. Менинг адвокатлик ҳуқуқларим бузиляпти. Оддий маъмурий ишни кўриш 4 марта қолдирилди. Ўз фаолиятимда бунақа ҳолатга биринчи марта дуч келяпман”, - деди Б.Шоҳназаров.

Шу кунгача оила аъзолари ва адвокатнинг Т.Қораев билан учрашишга уринишлари самарасиз кетмоқда. Журналист ишини кузатиб бораётган ЕХҲТ вакили ҳам бу ҳолатдан таажжуб билдираётир.

Т.Қораев Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) ҳамда Эроннинг Машҳад радиоси билан ҳамкорлик қилади.

IWPR мухбири Малик Бобоевнинг таъкидлашича, Т.Қораев тақдири ҳақида бирорта маълумот олишнинг иложи бўлмаяпти. Бу эса ҳибсхонада мустақил журналистга нисбатан ёмон муносабатда бўлинаётгани тўғрисида тахмин уйғотади.

Т.Қораев Юлдуз Шерова исмли аёлнинг шикоят аризаси асосида майда безориликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Маълум бўлишича, бу аёл гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятда айбланиб, муқаддам қамалиб чиққан.
XS
SM
MD
LG