Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:02

Ишчи гуруҳ илк йиғилишини ўтказди


Шайбон 8 июнь куни Андижон шаҳри ва вилоятидаги вазиятни барқарорлаштириш борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган тергов ишлари ва кўрилаётган бошқа чораларни мониторинг қилувчи ишчи гуруҳнинг илк йиғилиши бўлди.

Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди. Хабарда таъкидланишича, йиғилишда Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихоналари вакиллари иштирок этган.

Йиғилишда ишчи гуруҳнинг котибияти тузилган. Дипломатлар ҳуқуқ-тартибот органлари тезкор тергов гуруҳлари ва Олий Мажлис комиссияси билан алоқа ўрнатган.

ТИВ хабарида билдирилишича, ишчи гуруҳга кириш таклиф этилган АҚШ ва Франция элчихоналари йиғилишда иштирок этмаган.

Ҳозирча бу давлатлар элчихоналарининг Андижон воқеалари юзасидан мамлакатнинг ўз кучи билан амалга ошираётган текширувларини мониторинг қилувчи ишчи гуруҳ йиғилишига қатнашмагани сабаблари номаълум бўлиб турибди.

Аввалроқ Франция томони бу гуруҳга қўшилиш юзасидан Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан маслаҳатлашув зарурлигини, АҚШ эса бу таклиф ўрганилаётганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG