Линклар

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниëзов Франциянинг “Буиг” қурилиш ширкатини республикада сифатсиз бинолар қургани учун танқид қилди.


Туркманистонда мустақиллик даврида қурилган биноларнинг аксарияти¸ жумладан¸ президент саройи¸ парламент биноси кабиларни Франциянинг “Буиг” ширкати қурган.
Кеча Ниëзов Ашхободда мазкур ширкат раиси ўринбосари Алдо Карбонаро билан учрашиб¸ Ниëзов шаҳрида қурилган масжид сифатсиз қурилганидан шикоят қилди.
“Буиг” ширкати Туркманистонда яна бир неча қурилиш¸ жумладан Ашхободда янги универстит¸ театр ва бошқа биноларни қуриш бўйича шартнома тузган.
XS
SM
MD
LG