Линклар

logo-print

НАТО ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари бугун Брюсселда Афғонистондаги халқаро тинчлик сақловчи кучлар сафини кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.


Учрашув иштирокчилари Афғонистонда сентябрда ўтказиладиган парламент сайлови олдидан тинчлик сақловчи кучлар сонини кўпайтириш режасини кўриб чиқди. НАТО режаси бўйича¸ мамлакатдаги мавжуд 8300 аскардан иборат халқаро кучлар сафига яна 3000 аскар қўшилиши кутилмоқда.
НАТО Бош котиби Яп де Хооп Схеффер Афғонистонда вазият яхшиланмоқда аммо ҳали муаммолар бутунлай бартараф бўлгани йўқ¸ деб фикр билдирди.
“Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш соҳасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Бироқ сўнгги пайтларда содир этилган ҳужумлар хавфсизлик вазиятини яқиндан кузатиб боришимизни тақозо қилмақда”¸ - дейди НАТО Бош котиби.
XS
SM
MD
LG