Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Ивановнинг айтишича¸ Москва Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида рўй берган воқеалар юзасидан халқаро текширувлар ўтказиш тўғрисидаги чақириқларни қўллаб-қувватламайди.


Айрим манбаларда 13 майда Ўзбекистон ҳукумат кучлари Андижондаги намойишчиларни ўққа тутгани айтилмоқда. Ҳукуматга кўра¸ ҳодисада 173 одам ҳалок бўлган. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистон мухолифат партияларининг билдиришича¸ ҳалок бўлганлар сони минг кишидан кўп бўлиши мумкин.
Ивановга кўра¸ Россия Ўзбекистонда халқаро текширувлар ўтказишга қарши.
Андижон воқеалари юзасидан ўтказиладиган ҳар қандай текширув прокуратура ва ҳукумат томонидан бошқарилиши керак¸ дейди Россия Мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG