Линклар

Холжигитов тарафдорлари норозиликни давом эттиряпти


“Озодлик” радиоси 9 июнь куни маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Норбой Холжигитовни озод этиш талаби билан унинг 60 га яқин қишлоқдоши Иштихон тумани ҳокимлиги биноси олдида норозилик йиғини ўтказди.

Самарқандлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маматқул Мухторовнинг сўзларига қараганда, Н.Холжигитов тарафдорларининг бу каби норозилик ҳаракатлари бир неча кундан буён давом этяпти. Шу сабабли улар яшайдиган ширкат хўжалиги ҳудуди ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назорат қилинмоқда.

М.Мухторовнинг таъкидлашича, Н.Холжигитов таъмагирлик билан кимдандир 2 миллион сўм олганликда айбланиб, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган якшанбада ҳибсга олинган. Уни қўлга олишда аввалдан режалаштирилган фитна амалга оширилган.

М.Мухторов Н.Холжигитов қаерда сақланаётганини аниқлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси ва прокуратурасига қилган мурожаатлари самарасиз якунланганини билдирди.
XS
SM
MD
LG