Линклар

АҚШ вакиллари ишчи гуруҳга қўшилмади


Феруза АҚШ Андижон воқеалари бўйича ўтказилаётган тергов-суриштирув ишларини мониторинг қилиш мақсадида Тошкентдаги дипломатик корпус вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ фаолиятида қатнашмайди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Маккормик маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ маъмурияти Андижонда юзлаб бегуноҳ фуқаро ўлдирилгани тўғрисида маълумотларга эга.

“Ҳозир энг муҳими, бу каби воқеалар қайта такрорланмаслиги учун унинг юз бериш сабабларини аниқлашдир. Шунинг учун АҚШ бу воқеаларни ўрганиш учун халқаро текширув ўтказилишини қўллаб-қувватлайди”, - деди Маккормик.

Давлат департаменти вакилининг таъкидлашича, АҚШ Ўзбекистон парламенти комиссиянинг бу борадаги текшируви халқаро текширувга мувофиқ келмаслигини кўраётгани учун ишчи гуруҳ фаолиятида қатнашмасликни лозим топган.

Мазкур ишчи гуруҳнинг 8 июндаги илк йиғилишида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон , Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихоналари вакиллари иштирок этганди.

Бироқ Ўзбекистон ҳукумати томонидан гуруҳга кириш таклиф этилган АҚШ ва Франция элчихоналари вакиллари бу йиғилишда иштирок этмади.

Франция элчихонаси вакиллари ишчи гуруҳ йиғилишида иштирок этмаслик сабаблари юзасидан маълумот беришни истамади.

Шунингдек, йиғилишда иштирок этган давлатлар элчихоналари ҳам мажлис тафсилотлари юзасидан ҳеч қандай изоҳ билдирмаётир.

Ёш сиёсатчи Бобур Жамоловнинг фикрича, Ғарб давлатлари элчихоналари вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеаларини ўрганиш юзасидан юргизаётган сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун улар ҳукуматнинг текширувларини мониторинг қиладиган ишчи гуруҳга ҳам ишончсизлик билан қарайди.
XS
SM
MD
LG