Линклар

logo-print

Боливия парламенти мамлакат президенти Карлос Месанинг истеъфосини қабул қилди.


Давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажариб туриш Олий суд раиси Эдуардо Родригесга топширилди.
Родригес янги лавозимда қасамёд қилар экан: “Демократия, миллатни бирлаштириш, мамлакатда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш боливияликларнинг умумий мақсадидир”, - деди.
Сўнгги бир неча ҳафта давомида Боливияда оммавий намойишлар тинмаётир. Мухолифат муддатдан илгари президент сайлови ўтказилиши ва табиий газни сотишдан тушаётган даромаднинг адолатли тақсимланишини талаб қиляпти.
Кеча ҳукумат ҳарбийлари намойишчилардан бирини отиб ташлаганди. Вазият кескинлашаётгани боис, хорижий сайёҳлар мамлакатни тарк этмоқда.
XS
SM
MD
LG