Линклар

Германия канцлери Герҳард Шрёдер ва Франция президенти Жак Ширак Европа Конституцияси лойиҳасини ратификациялаш давом эттирилиши керак, деб ҳисобламоқда.


“Европа ҳозирги қийин дамларда бирлашмоғи даркор”, - деди Ширак Парижда Шрёдер билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
Франция ва Нидерландиядаги референдумларда Европа Конституцияси рад этилгандан кейин ЕИ мазкур ҳужжат атрофида юзага келган вазиятни муҳокама қилишни давом эттиряпти.
Чехия, Венгрия, Польша ва Словакия бош вазирлари бу борада умумий ёндашувга эришишга уриняпти. Уларнинг учрашуви Польшанинг Казимеж Дольни шаҳрида ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG