Линклар

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниëзов мамлакат фуқароларининг чет элликлар билан турмуш қуриши тўғрисидаги янги фармонга қўл қўйди.


Янги фармон чет элликарнинг Туркманистон фуқаролари билан турмуш қуришларини анча осонлаштирган. Аммо Туркманистон фуқаролари ва уларнинг чет эллик турмуш ўртоқлари ажралган тақдирда мол-мулклари қандай бўлиниш ҳақидаги шартномага қўл қўйишлари талаб қилинади.
Бундан икки ой олдин Ашхобод ҳукумати Туркманистон фуқаролари билан турмуш қурадиган чет элликлар 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул тўлаши ва Туркманистонда ўз уйига эга бўлиши кераклиги ҳақидаги қонунни бекор қилган эди.
Янги фармон бўйича¸ Тукманистон фуқаролари билан турмуш қуришни истаган чет элликлар никоҳдан олдин камида бир йил Туркманистонда яшаши керак.
XS
SM
MD
LG