Линклар

БМТ қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг Қирғизистондаги вакили Карлос Заканини Бишкек ҳукуматини тўрт нафар ўзбекистонлик қочқинни мамлакатига қайтариб юборгани юзасидан танқид қилди.


Ўтган ой Андижонда рўй берган воқеалар натижасида юзлаб ўзбекистонликлар қўшни Қирғизистонга қочиб ўтиб¸ бошпана сўрашга мажбур бўлган эди.
Заканинига кўра¸ ушбу тўрт қочқиннинг Ўзбекистонга қайтариб юборилиши 1951 йилда қочқинлар тўғрисида қабул қилинган халқаро конвенция ҳамда Қирғизистон қонунларига зиддир.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бу тўрт қочқиннинг Ўзбекистонда қийноқларга солинишидан хавотирланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари сабаблари ва унинг ташкилотчиларини тергов қилиши давом этмоқда.
Жорий ҳафта бошларида Қирғизистон муваққат Ташқи ишлар вазири Роза Ўтинбоева жиноят содир этмаган ўзбекистонлик қочқинлар Ўзбекистонга қайтариб юборилмайди¸ деб баëнот берган эди.
XS
SM
MD
LG