Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказишни бугун яна бир бор рад қилди.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг бугун тарқатган баëнотида ўтган ой Андижонда рўй берган воқеалар юзасидан Ўзбекистоннинг ўзи текширув ўтказиши айтилади.
Ўзбекистон ҳукумати ҳали ҳам айтишича¸ Андижон ҳодисасида 173 одам ҳалок бўлган¸ деган иддаода. Аммо инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва Ўзбекистон мухолифат партиялари ҳалок бўлганлар сони мингдан зиëд эканлигини айтишмоқда.
БМТ¸ Европа Иттифоқи¸ НАТО ва АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказишга рухсат беришга чақирмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича¸ БМТ¸ ЕХҲТ ва аккредитациядан ўтган Тошкентдаги дипломатик миссиялар вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтказилган текширувларни атрофлича ўрганишлари ҳамда Андижон аҳолиси билан учрашишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG