Линклар

logo-print

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Кофи Аннан БМТ тадқиқот гуруҳини қайта Ливанга юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.


Ушбу гуруҳ Ливанда Суриянинг разведка хизмати ходимлари бор-йўқлиги тўғрисида текширувлар олиб боради.
АҚШ БМТнинг бу қарорини олқишлади¸ аммо Россиянинг БМТдаги элчиси Андрей Денисов унга қаршилик билдирди. Денисовга кўра¸ БМТ қарори ноаниқ далиллар асосида қабул қилинган.
АҚШ Президенти Жорж Буш Оқ уйда мухбирларга Суриянинг разведка хизмати ходимлари Ливанда қолгани ҳақидаги хабар безовта қилганини айтди.
“Бизнинг мурожаатимиз¸ бу нафақат АҚШ мурожаати¸ балки БМТ ҳам Ливан нафақат Суриянинг ҳарбий кучлари¸ айни пайтда разведка хизмати ходимларидан холи бўлиши кераклигини таъкидламоқда. Биз¸ албатта¸ сурияликлар Ливанда қолаëтгани ҳақидаги хабарни ўрганиб чиқамиз”¸ - деди АҚШ Президенти.
XS
SM
MD
LG