Линклар

logo-print

Туркманистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Элли Қурбонмуродов чет эл разведка хизмати билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб¸ жавобгарликка тортилди.


Туркманистон Миллий хавфсизлик вазири Гелдимуҳаммед Аширмуҳаммедов кеча вазирлар маҳкамасида айтишича¸ Қурбонмуродов мамлакат барқарорлигига путур етказиш мақсадида иш олиб борган.
Миллий хавфсизлик вазирига кўра¸ ўтган йилнинг октябрида чет эл разведка хизматлари Қурбонмуродовга газ ва нефтни қандай қилиб арзон нархда сотиш тўғрисида интернет орқали маълумот йўллаган.
Қурбонмуродовнинг қайси мамлакатлар разведка хизмати билан алоқа ўрнатгани айтилмаган. Кўп йиллар давомида Туркманистон газ ва нефт саноатини бошқариб келган Қурбонмуродов ўтган ой қамоққа олинган эди.
XS
SM
MD
LG