Линклар

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Лутфулла Машалнинг маълум қилишича¸ ўтган ой Кобулда италиялик аëлнинг ўғирлаб кетилгани юзасидан беш киши қўлга олинган.


Машалга кўра¸ Афғонистон полицияси ходимлари ушбу беш кишини италиялик аëл озод этилмасидан олдин қамоққа олган.
Халқаро инсонпарварлик ëрдамлари кўрсатувчи ташкилот ходимаси Клементина Кантони пайшанба куни озод этилди ва жума куни ватани Италияга қайтиб борди. У 16 майда пойтахт Кобулда ўғирлаб кетилган эди.
Машалнинг билдиришича¸ ҳукумат Клементинани ўғирлаган ва ўзини Темур Шоҳ деб таништирган шахснинг онаси ва бошқа уч маҳбусни Клементина озод этилишидан олдин қамоқдан озод этган. Ички ишлар вазирлиги расмийси Клементина мазкур маҳбуслар билан алмаштирилганини рад қилди.
XS
SM
MD
LG