Линклар

logo-print

Британия Молия вазири Гордон Брауннинг маълум қилишича¸ саноати тараққий этган 8 давлат молия вазирлари дунëдаги қашшоқ мамлакатларнинг 40 миллиард доллар қарзидан воз кечишга келишганлар.


Браунга кўра¸ аксарияти Африка қитъасида жойлашган 18 давлат тез орада қарзлардан озод этилади.
“Ҳар куни 300 минг бола нобуд бўлаëтган ва 100 миллион бола умуман мактабга бора олмаëтган бир пайтда бундай қарор қабул қилиниши керак эди. Фикримча¸ бу тадбирни кўпчилик қўллаб-қувватлайди”¸ - деди Британия Молия вазири.
Келишилган режа бўйича¸ Жаҳон банки¸ Халқаро молия жамғармаси ва Африка тараққиëт банкидан қарздор бўлган мамлакатлар қарзлари юз фоиз бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз саккизлик гуруҳига АҚШ¸ Британия¸ Франция¸ Германия¸ Италия¸ Канада¸ Япония ва Россия аъзодир.
XS
SM
MD
LG